
Гарет Саутгейт Магуайр ҳақида: "Бизда бундай жисмоний ҳолатга эга бошқа ҳимоячи йўқ"
- 21-ноябр 2022, 19:04
- 0
- Футбол
Англия терма жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Эронга қарши баҳс олдидан Харри Магуайр ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Тўпни назорат қилиш борасида у ажойиб футболчи. Бизда бундай жисмоний ҳолатга эга бошқа ҳимоячи мавжуд эмас.
Унинг кучли томони тўп билан муомала қилишида. Шунингдек, Магуайр жамоа етакчиси бўла олади. Бу жуда муҳим омиллардан бири", - деди англиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Англия биринчи бўлимдан сўнг Эронни йирик 3:0 ҳисобида таслим этяпти. Мазкур баҳсда Харри ўз номига битта голли узатма ёздириб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ