"Галатасарай" МЮ футболчисини сотиб олмоқчи
- 29-март, 01:17
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Fichajes хабар бермоқда.
Манба маълумотига кўра, португалиялик футболчига "Галатасарай" жиддий қизиқиш билдирмоқда. Турк клуби унинг трансфери учун 60 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Фернандешнинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2027 йил ёзига қадар мўлжалланган.
Маълумот учун, футболчи жорий мавсумда 30 та ўйинда иштирок этиб, 8 та гол ва 17 та ассист қайд этган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ