
Футзал. Ўзбекистон бугун Африка чемпионига қарши майдонга тушади
- 18-декабр 2023, 07:50
- 0
- Мини-футбол
Бугун Хосе Венансио Лопез бошчилигидаги Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси Африка чемпиони Марокашга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.
Беллашув "Юнусобод" спорт мажмуасида Тошкент вақти билан соаст 18:00да старт олади. Баҳсни Спорт теллеканали жонли эфирда намойиш қилишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, термамиз 20 декабрь куни ҳам Марокашга қарши иккинчи ўртоқлик ўйинини ўтказади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ