
Футзал. "Насаф" йирик ҳисобда мағлуб бўлди
- 9-октябр 2021, 21:45
- Karim Xudayqulov
- 0
- Мини-футбол
Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати илк туридан ўрин олган "Насаф" - "Хуахин Жиззах" учрашуви якунига етди ва унда номинал меҳмонлар йирик 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жиззахликлар сафида Дилшод Раҳматов, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Ихтиёр Ропиев, Отамурод Жуманов, Элбек Тўлқинов гол уришга муваффақ бўлди. Қашқадарёликлардан ягона голга Мамашариф Ҳалимов муаллифлик қилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ