"Futures Cup" турнири. Бугун 2 та бронза медалини қўлга киритдик, 8 нафар боксчимиз эса финалда!
- 14-март, 16:47
- Javohir Malikov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида "Futures Cup" халқаро турнири бўлиб ўтмоқда.
Бугун мусобақанинг ярим финал баҳслари ўтказилди. Кун давомида 10 нафар боксчиларимизнинг жангига гувоҳ бўлдик.
Дастлабки ярим финалда, Рушанабону Исоева -60 кг вазнда хитойлик Жиаен Вангни учинчи раундда техник нокаутга учратди.
Самира Турғунова -75 кг вазнда АҚШ вакиласи Ариана Чавездан 4:1 ҳисобида устун келди.
-80 кг вазнда ўтказилган ярим финалда, Асалой Бахтиёрова сенегаллик Маираме Совни иккинчи раундда техник нокаут қилди.
+80 кг вазнда Нилуфархон Абдуҳошимова Самоа вакили Кеалей Перезга 0:5 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
-50 кг вазнда Абдуғани Ёрқинжонов ҳиндистонлик Амбекар Меетеидан 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди ва мусобақани бронза медали билан якунлади.
-90 кг вазндаги ярим финалда, Асадбек Султонбоев туркманистонлик Союнали Овезгелдиевни биринчи раунддаёқ техник нокаутга учратди.
Сардорбек Баҳромхўжаев -85 кг вазндаги ярим финалда, грузиялик Зураб Оболадзени 4:0 ҳисобида енгди.
Назокат Мардонова ҳам финалда! Боксчимиз -51 кг вазнда хитойлик Жу Жанга имкон қолдирмади – 5:0.
Севара Маматова иккинчи баҳсини иккинчи раундда якунлади. У -65 кг даги финал йўлида италиялик Амелиа Заманани таслим этди.
Бугунги сўнгги ярим финал баҳсида - 75 кг вазндаги боксчимиз Суҳроб Раҳматуллаев, Янги Зеландия вакили Георгий Битиевдан 5:0 ҳисобида устун келди.
Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси хабар бермоқда.