Флик жамоа дарвозабонининг ҳаракатларини юқори баҳолади
- 1-сентябр 2025, 10:40
- Jahongir Inomjonov
- 0
- Футбол
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик дарвозабон Жоан Гарсиянинг "Райо Вальекано"га қарши ўйиндаги (1:1) ҳаракатлари ҳақида ўз фикрини билдирди. 24 ёшли дарвозабон рақибларнинг бешта зарбасини қайтариб, учрашувнинг қаҳрамонига айланди. Айнан Гарсия ўйиннинг энг яхши футболчиси деб тан олинди.
- Мен Жоанни ажойиб ўйини билан табрикладим. Унинг жамоани қутқариши ва ўйинни қуришини кўриш жуда ажойиб эди. У биронта ҳам хатога йўл қўймади ва ҳужумларни жуда ишончли тарзда бошлади. Шундай ўйинчини жамоамизга қўшиб олганимиздан хурсандман, - деди Флик ўйиндан кейин.
Жоан Гарсия "Барселона"га ёз бошида "Эспаньол"дан ўтган эди. Трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил этди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ