Флик “Барса”дан кетмоқчи
- 9-феврал, 06:29
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик мавсум якунлангач, агар амалдаги президент Жоан Лапорта ўз лавозимига қайта сайланиб, ишини давом эттирмаса, клубни тарк этиши мумкинлигини таъкидлади.
Бу ҳақда Marca нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, немис мутахассиси ўзини Лапорта жамоасининг бир қисми, деб ҳисоблайди ва президент қайта сайланса, шартномани узайтиришга тайёр.
Бироқ 1 июль кунига қадар бу борада ҳеч қандай қадам қўйилмайди.
Шунингдек, “Барселона” президентлигига сайлодв Лапортага рақобатчилик қиладиган номзод Виктор Фонт ўзи ғалаба қозонган тақдирда ҳам Фликни клубда қолдириш истагини билдирган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ