
ФИФА президенти Дональд Трампни табриклади
- 6-ноябр 2024, 15:38
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
ФИФА президенти Жанни Инфантино Дональд Трампни табриклади.
"Табриклаймиз, жаноб Президент! Бизни ажойиб жаҳон чемпионати ва АҚШда ажойиб клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати кутиб турибди! Футбол дунёни бирлаштиради!" - деб ёзди Инфантино ижтимоий тармоқларда.
Келаси ёзда АҚШда клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 2026 йилнинг ёзида терма жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатига эса нафақат АҚШ, балки яна икки давлат – Канада ва Мексика мезбонлик қилади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ