FIDE рейтинги янгиланди. Шахматчиларимизда ўзгариш борми?
- 3-апрел 2025, 23:45
- Bilolbek Imomov
- 0
- Шахмат
FIDE рейтинги янгиланиб, шахматчиларимиз деярли ўзгаришсиз қолди. Фақатгина Жавоҳир Синдаров бир поғонага пастлади.
Ҳозирда ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов 2773 очко билан ушбу рейтингда 6-ўринда бораётган бўлса, бошқа бир вакилимиз Жавоҳир Синдаров 2706 балл билан 30-ўринни эгаллади.
Аржун Эригаиси Германия Бундеслигасидаги иккита ғалабадан сўнг Каруанани ортда қолдириб, дунёда 4-ўринни эгаллади. Фабиано эса ўз навбатида Америка кубогида Накамурага имкониятни бой бериб, 5-ўринга тушиб кетди.
Магнус Карлсен Норвегия жамоалар чемпионатида ғалаба қозонганидан кейин 2837 тага кўтарилиб, 1-ўринда қолмоқда.
Мазкур рейтинггидаги кучли 30 лик билан батафсил танишинг.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ