Феруза Казакова мезбон боксчини муддатдан аввал таслим этди
- 29-май 2025, 12:51
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиландда бокс бўйича "Thailand Open" турнири бўлиб ўтади.
Бугундан ярим финал баҳслари старт олди.
-54 кг да ҳамюртимиз Феруза Казакова мезбонлар вакили Аписада Тантавага қарши кураш олиб борди.
Боксчимиз 2-раундда Тантавани техник нокаутга учратиб, финал йўлланмасини қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бизни олдинда яна бир юртдошимиз Навбаҳор Ҳамидова ва хитойлик Лиу Янг тўқнашуви кутмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ