
Фергюсон қайсарлик қилишни давом этмоқда
- 4-август 2024, 21:17
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
UFC фахрийси Тони Фергюсон кетма-кет саккизинчи бор мағлубиятга учради ва қуйидаги сўзларни айтиб ўтди.
"Бугунги жанг қийин бўлишини билардим. Гарчи ютқазган бўлсам-да, фаолиятимни якунламоқчи эмасман, мен UFC ни яхши кўраман ва бошқа жойда мусобақалашишни истамайман. Қўлқопларимни ҳали михга илмайман !!!" – деди Фергюсон турнирдан кейин.
Эслатиб ўтамиз, "UFC on ABC 7" мусобақасида Майкл Кьеза Фергюсонни бўғиб қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ