Фарзона Фозилова ярим финал йўлланмасини қўлга киритди!
- 27-май 2025, 13:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.
Бугун ҳам боксчиларимиз чорак финалда ўз учрашувларини ўтказиши белгиланган.
-48 кг ҳамюртимиз Фарзона Фозилова ва индонезиялик Мерлин Томатала жанги якунланди. Тўлиқ 3 раунд давом этган баҳсда боксчимиз ҳакамларнинг якдил қарорига кўра ғалаба қозониб, ярим финалга йўл олди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир вакиламиз Феруза Казакова ва ҳиндистонлик Абҳа Сингх қарама-қаршилиги кутиб турибди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ