Европани тарк этиш Моратанинг режасида йўқ
- 28-июн 2023, 13:00
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Альваро Мората Саудия Арабистони чемпионатида ўйнашни режалаштирмаяпти.
30 ёшли ҳужумчи Яқин Шарқдан келган таклифни рад этди ва Мадриднинг “Атлетико”сида қолмоқчи.
Испаниялик футболчининг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган.
"Милан" вазиятни кузатиб бормоқда ва уни ўз сафига қўшиб олиш ниятида. Бироқ Моратанинг юқори маоши туфайли ушбу трансфер амалга ошмаслиги мумкин.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ