
Европа лигаси. Финал. Пенальтилар сериясида ғалаба қозонган "Айнтрахт" чемпионга айланди
- 19-май 2022, 02:54
- Karim Xudayqulov
- 1
- Футбол
Европа лигаси финалидан ўрин олган "Айнтрахт" - "Рейнжерс" баҳси якунланди. Ушбу баҳснинг асосий вақтида 1:1 ҳисоби қайд этилди.
Дастлаб, Арибо ҳимоячиларнинг хатосидан сўнг 57-дақиқада ҳисобни очди. Бироз ўтиб, Борре Костичнинг ажойиб узатмасидан сўнг мувозанатни тиклади.
Экстра таймларда 1:1 ҳисоби ўзгармади ва ғолиб номи пенальтилар сериясида ҳал бўлди. Унда франкфуртликлар 5:4 ҳисобида рақибдан устун келди ва Европа лигаси 2021/2022 йилги мавсум ғолибига айланди.
{game}3846466{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ