Еврокубоклар қайтмоқда: Бугунги ўйинларни кимнинг шарҳида кўрамиз?
- 5-август 2020, 20:00
- 0
- Футбол
Европа миллий биринчиликлар якунланганидан сўнг, Еврокубокларга старт берилмоқда.
Бугун оқшомда Европа Лигасидан ўрин олган учта ўйин Футбол ва Узрепот каналлари орқали эфирга узатилади.
Соат 21:55 да бошланадиган "Шахтёр" - "Волфсбург" ўйини Футбол твда Ҳасан Турдиалиев шарҳида томоша қилишимиз мумкин.
"Интер" - "Хетафе" баҳси тажрибали Хайрулла Ҳамидов билан биргаликда кузатиб борамиз.
Ушбу ўйин билан параллель тарзда бошланадиган "Манчестер Юнайтед" - "Ласк" учрашувини Ориф Толипов шарҳлаб боради.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ