
Еврода тўпурар бўлиб турган ҳужумчи Франциянинг бошқа бир клубига кўчиб ўтмоқда
- 28-июн 2024, 16:58
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Мец" ҳужумчиси Жорж Микаутадзе янги клубга кўчиб ўтмоқда.
Фабрицио Романо хабар беришича, 23 ёшли футболчи "Монако" билан келишиб олди. Тез орада жамоалар ўртасида ҳам музокаралар бошланади. Микаутадзе Германияда бўлиб ўтаётган Евродан кейин монаколиклар сафига бориб қўшилиши кутилмоқда.
Жорж ушбу турнир ҳозирча тўпурари бўлиб турибди. У 3 та ўйинда 3 та гол уриб, Грузия билан плей-оффга йўл олди. Жамоанинг кейинги рақиби Испаниядир.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ