
"Евро-2024"нинг энг яхшилари аниқланди
- 15-июл 2024, 02:21
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
"Евро-2024" финалидан ўрин олган Испания - Англия баҳси бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда "Қизил Фурия" 2:1 ҳисобида зафар қучди.
47-дақиқада Нико Уильямс ҳисобни очди. 73-дақиқада захирадан майдонга тушган Коул Палмер мувозанатни тиклади. 86-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда испанлар сафида захирадан беллашувга қўшилган Оярсабаль Испанияга чемпионликни олиб келган голга муаллифлик қилди.
Шу тариқа, Де ла Фуенте шогирдлари "Евро-2024" ғолибига айланди.
"Қизил Фурия" хавбеки Родри мазкур турнирнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилди. Бундан ташқари, Ламин Ямал турнирнинг энг яхши ёш футболчиси, деб топилди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ