
Эртага қайси боксчиларимиз Олимпиадада рингга чиқади?
- 2-август 2021, 10:00
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 1
- Олимпизм
Эртага 3 август куни 3 нафар боксчимиз Токио-2020 Олимпия ўйинларида чорак финал баҳсларини ўтказади.
Дастлаб, Тошкент вақти билан соат 07:15 да Шаҳобиддин Зоиров филиппинлик Карло Пааламга қарши рингга кўтарилади. Сўнгра соат 08:03 да Элнур Абдураимовнинг арманистонлик Ованес Бачковга қарши жангги бошланади.
Куннинг иккинчи ярмида, аниқроғи соат 13:00 да курашни давом эттираётган ягона аёл боксчимиз – Райхона Қодирова бразилиялик Беатрис Ясмин Феррейрага қарши рингга чиқади.
Биз юқорида номлари тилга олинган барча боксчиларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ