Ўзбекистон терма жамоаси ва "Персеполис" вингери Остон Ўрунов жароҳатидан фориғ бўлиб, сафга қайтди. Футболчи айни дамда машғулотларда иштирок этмоқда.
24 ёшли легионеримиз 21 январь куни Эрон чемпионати доирасидаги "Зоб-Аҳан" жамоасига қарши ўйиннинг 27-дақиқасида жароҳат олиб майдонни тарк этган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси март ойида ЖЧ-2026 саралаши доирасида Қирғиз Республикаси ва Эрон билан ўйнайди. Ушбу беллашувлар олдидан Ўруновнинг сафга қайтгани мухлисларимиз учун хушхабар бўлди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ