"Энергетик-БГУ" мураббийи Ўзбекистонда иш бошлайди
- 25-июн 2021, 15:43
- 0
- Футбол
Беларуснинг "Энергетик-БГУ" клуби мураббий Михаил Еремчук билан хайрлашди.
"Жамоани тарк этган мураббий ўрнини маҳаллий мутахассис Сергей Омельянчук эгаллайди. 40 ёшли Михаил Еремчук эса ёрдамчи мураббий сифатида Ўзбекистон клубида иш бошлайди", - дея хабар тарқатди клуб матбуот хизмати.
Еремчук ҳозирча чемпионатимизнинг қайси жамоасида иш бошлаши маълум эмас. Аввалроқ, ўзбекистонлик икки футболчи Бобир Абдихолиқов ва Шаҳзод Убайдуллаев "Энергетик-БГУ" сафига ўтишга яқин турганлиги ҳақида ёзгандик.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ