Энди буёғига чидайсан, Неймар!
- 18-октябр 2022, 10:01
- Zohir Toshxo’jayev
- 0
- Футбол
Бразилия терма жамоасининг собиқ юлдузи Роналдо Қатар мезбонлик қиладиган жаҳон чемпионатида Неймар катта босим остида қолишни таъкидлади.
-Неймар терма жамоада энг катта босимни ҳис қилади. Бразилияда юлдузлар кўплиги бор гап, лекин ҳамманинг эътибори ва нигоҳи айнан Неймарнинг иштирокига қаратилган бўлган. Айни пайтда у ўз фаолиятидаги ёрқин дамларни бошдан ўтказяпти, - деди Роналдо.
Жаҳон чемпионати 20 ноябрдан 18 декабргача давом этади.
Неймар етакчилигидаги Бразилия терма жамоаси гуруҳ босқичида Камерун, Сербия ва Швейцария билан тўқнаш келади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ