SPORTS.UZ
  • LIVE - Ўйинлар
  • Мусобақалар
  • Футбол
  • Ўзбек спорти
  • Бокс
  • Шахмат
  • Минбар

ЎЙИНЛАР

Тугаган
Яйпан
2 - 0
Джейксун
ЯйпанЯйпан
ДжейксунДжейксун
Тугаган
2
0
Тугаган
Лочин
1 - 2
Шуртан
ЛочинЛочин
ШуртанШуртан
Тугаган
1
2
Тугаган
Бухарский университет
0 - 3
Металлург
Бухарский университетБухарский университет
МеталлургМеталлург
Тугаган
0
3
Тугаган
Лечче
1 - 1
Фиорентина
ЛеччеЛечче
ФиорентинаФиорентина
Тугаган
1
1
Тугаган
Кристал Пэлас
0 - 0
Вест Хэм Юнайтед
Кристал ПэласКристал Пэлас
Вест Хэм ЮнайтедВест Хэм Юнайтед
Тугаган
0
0
Тугаган
Газиантеп Ф.К.
3 - 0
Кайсериспор
Газиантеп Ф.К.Газиантеп Ф.К.
КайсериспорКайсериспор
Тугаган
3
0
Тугаган
Морейренсе
1 - 0
Эшторил
МорейренсеМорейренсе
ЭшторилЭшторил
Тугаган
1
0
Тугаган
Аль Ахли
2 - 1
Виссел Кобе
Аль АхлиАль Ахли
Виссел КобеВиссел Кобе
Тугаган
2
1
Барча ўйинлар

Мусобақалар

  • UEFA чемпионлар лигасиUEFA чемпионлар лигаси
  • ОФК Чемпионлар лигасиОФК Чемпионлар лигаси
  • ЎзбекистонЎзбекистон
  • АнглияАнглия
Тўлиқ жадвал

FIDE рейтинг

№ЎйинчиРейтинг
1GMCarlsen, Magnus2840
2GMNakamura, Hikaru2810
3GMCaruana, Fabiano2793
4GMAbdusattorov, Nodirbek2780
5GMKeymer, Vincent2762
6GMFirouzja, Alireza2759
7GMWei, Yi2754
8GMSo, Wesley2754
9GMGiri, Anish2753
10GMErigaisi Arjun2751
Тўлиқ жадвал
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
‌
Минбар
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Илҳом Мўминжонов: "Биз учун ҳар бир баҳс финалдек ўтяпти"
  • Бугун, 00:07
ФутболShuhratbek Jo’rayev
Ислом Аҳмедов: "Машҳур футболчилар билан ишлаш янада осонроқ"
  • 20-апрел, 01:01
ФутболZohir Toshxo’jayev
“Сити”ни голдан қутқарган Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?
  • 19-апрел, 22:57
Барча блоглар

Ўқинг, қизиқ!

Гвардиола “Арсенал”нинг голида Ҳусановни айбладиФутбол
  • 20-апрел, 06:45
  • 0
Гвардиола “Арсенал”нинг голида Ҳусановни айблади
"Башакшеҳир" дуранг ўйнаган баҳсда Шомуродов ва Файзуллаев неча балл олди?Футбол
  • 20-апрел, 02:56
  • 0
"Башакшеҳир" дуранг ўйнаган баҳсда Шомуродов ва Файзуллаев неча балл олди?
"Ўзбекнефтегаз" футбол клубларини молиялаштиришни нега тўхтатганини маълум қилдиФутбол
  • 20-апрел, 22:21
  • 0
"Ўзбекнефтегаз" футбол клубларини молиялаштиришни нега тўхтатганини маълум қилди
"Ўзбекнефтегаз" аввал клубларга қанча маблағ ажратганини очиқладиФутбол
  • 20-апрел, 22:33
  • 0
"Ўзбекнефтегаз" аввал клубларга қанча маблағ ажратганини очиқлади
Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолдиФутбол
  • 20-апрел, 00:03
  • 0
Туркия Суперлигаси. "Истабул Башакшеҳир" сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди

Лицензия

№1002

Таъсисчи

"RENDER SYSTEMS" MCHJ

Манзил

100047, Тошкент ш., Истиқбол кўчаси, 15

Электрон почта

info@sports.uz

Телефон

+998 71 233-78-98

Барча хизматлар лицензияланган, маҳсулотлар сертификатланган. Сайт материалларини ҳар қандай шаклда тарқатишда sports.uz га ҳавола мажбурий!

Сайт материалларини маъмурият билан келишмасдан нусхалаш тақиқланган! Сайт маъмурияти сайтда жойлаштирилган реклама эълонлари мазмуни учун жавобгар эмас.

  • Google Play
  • App Store
SPORTS.UZSPORTS.UZ
  • Қоидалар
  • Реклама
  • Сайт ҳақида
  • 18+
Энди бир йиллик эмас, келажаги бор жамоани шакллантирамиз - бу "Сурхон"ни бошқарадиган мураббийнинг мақсади
  • #Суперлига
  • #Сурхон
  • #Баҳром Ҳайдаров

Энди бир йиллик эмас, келажаги бор жамоани шакллантирамиз - бу "Сурхон"ни бошқарадиган мураббийнинг мақсади

  • 6-январ 2021, 10:02
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол

“Сурхон” ҳақидаги янгиликлар ҳам ўқувчиларни бефарқ қолдирмайди. Кузатиб бораётган бўлсангиз, термизликлар 7 январдан Тошкентда илк машғулотларни бошлаши тўғрисида маълумот бергандик.

Шунингдек, клубга бош мураббий масаласи очиқ турганди. Раҳбарият томонидан бу борада бир қатор номзодлар бор эди. Якунда эса тахминимиз тўғри чиқди – Баҳром Ҳайдаров яна “Сурхон”га қайтарилди ва бош мураббий лавозимини эгаллади. Sports.uz мухбири билан мулоқот чоғида қуйидагиларни айтди:  

- Ўтган йили “Сурхон”дан кетаётган чоғимда ҳам раҳбар билан ўртамизда илиқ муносабат сақланиб қолганди, - дейди Ҳайдаров. - Ўшанда бош мураббийликдан кетганимда ҳам мени клубда қолиб, бошқа лавозимда бўлса ҳам ишлашимни таклиф қилганди. Шу билан мавсум охиригача уйда қолиб кетдим. Ўтган йилнинг декабрь ойида яна таклиф билан чиқди, келинг, жамоани бошқаринг деди. Лекин мендан ташқари “Сурхон”ни бошқариш учун яна бошқа номзодлар ҳам борлигини айтишганди. Аммо менга шунчалик ишонч билдиришганидан хурсандман. Ўйлайманки, ишончни оқлаймиз. Энг асосийси, биз Суперлигада “Сурхон”нинг мавқеини кўтариш ва ўз ўрнига эга бўладиган жамоани барпо қилмоқчимиз. Ҳеч қачон Суперлигада қолиш учун курашадиган клуб бўлиб қолмаслиги керак.

Маълумки, “Сурхон” таркиби деярли янгитдан тузилади. Ҳайдаровнинг юқоридаги фикрларидан келиб чиқсак, табиийки, иқтидорли ўйинчиларга кўз тикмоқда. Бу хусусида гап кетганда, фарғоналик мураббий режалари билан ўртоқлашди:

- Ўтган йилги таркибимиздаги кўплаб ўйинчилар билан шартномалар тугаган. Раҳбарият томонидан кўпроқ иқтидорли ёшларга эътибор қаратиш вазифаси қўйиляпти. Ҳар йили таркиб алмашади. Энди бир йиллик жамоа эмас, балки пойдевори, келажаги бор жамоа шакллантирмоқчимиз. Аммо бу билан биз тажрибали ўйинчилардан воз кечамиз демоқчи эмасман. Барибир улар ҳам керак бўлади. Асосийси, биз жамоа ичида яхши муҳитни яратишимиз ва аҳил коллективни шакллантиришимиз лозим. Ҳозир кўплаб иқтидорли ёшлар билан гаплашяпмиз. Қолганини вақт кўрсатади, муҳими ишни яхши ният билан бошлаяпмиз.

“Сурхон” клуби қандай ўрин учун курашади? Раҳбарият Ҳайдаровнинг олдига бу борада қанақа вазифа қўйяпти? Мураббий шундай деди:

- Ҳозирча айнан қайси ўрин учун курашиш вазифаси қўйилмаган. Биз аввало яхши бир жамоани яратиб олишимиз лозим. Албатта, биз ҳам юқори мақсадларни хоҳлаймиз, ҳар бир мураббий муваффақиятларни истайди. “Сурхон”нинг мақсади доим юқори бўлган, фақат ўтган йилги мавсумни ҳисобга олмаганда.

Энди Ҳайдаровга “Сурхон”да кимлар ёрдам беради? Ўз ўрнида бу масалада ҳам тўхталиб ўтди.

- Ҳозирча ўтган йилги мураббийлар штаби сақланиб турибди. Яна бир-иккита номзодларимиз бор, улар билан гаплашамиз. Шу сабабли мураббийлар штабига қўшилишлари ҳам мумкин. Масалан, Рустам Орипов номзоди ҳам бор. Ҳозир гаплашяпмиз. Агар ҳаммасини ҳал қила олсак, ушбу мураббий ҳам жамоамизда иш бошлайди.

Юқорида айтилганидек, таркибдан кўп ўйинчилар кетди. Аммо Баҳром Ҳайдаров қайтгач, ўтган йилги футболчилардан кимларни олиб қолмоқчи?

- Ўтган йилги таркибда тўп сурган йигитларнинг айримлари билан ҳам музокара олиб боряпмиз. Бундан ташқари, ўтган мавсумда янги порлаб чиққан 3-4 та иқтидорли ўйинчиларимиз ҳам бор. Жамоамиз билан шартномалари амалда. Қишки йиғинларимиз давомида барча футболчиларни кўриб чиқамиз. Ҳозирча машғулотларни Тошкентда давом эттириш режасини тузганмиз, - дейди Ҳайдаров.

 

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ