
Элнур Абдураимов Москвада жанг қилади
- 19-феврал 2021, 13:13
- 0
- Бокс
Профессионал бокс енгил вазн тоифасида (61 килограмм) фаолиятини олиб бораётган Элнур Абдураимов (6-0, 6КО) 26 февраль куни Москвада "Shamo Boxing" промотерлик компанияси томонидан ўтказиладиган жанг оқшомида рингга кўтарилади. Ҳозирча Элнурнинг рақиб кимлиги маълум эмас.
Аввалроқ, вакилимизнинг колумбиялик Деиви Хулиога (21-9, 13КО) қарши жангги рақиб белгиланган муддатда комиссия тасдиғидан ўта олмагани сабабли бекор қилинган эди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ