Элит ОЧЛ. “Трактор” Ҳамробеков тўлиқ ўйнаган баҳсда ғалаба қозонди
- 17-феврал, 23:42
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Элит Осиё Чемпионлар лигасининг сўнгги 8-тури доирасида Қатарнинг “Ал-Ғарафа” жамоаси ўз майдонида Эроннинг “Трактор” клубини қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Мазкур баҳсда “Трактор” сафида ҳамюртимиз Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушиб, тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг ўйини Sofascore статистик нашри томонидан 7,6 баллга лойиқ кўрилди.
Шу тариқа, табризликлар гуруҳ босқичида 17 очко жамғариб, плей-оффга йўл олди.
Элитная Лига Чемпионов АФК
vs
Tractor Sazi won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ