Эланга айни вақтда дунёнинг энг кучли ҳужумчиси ким эканлигини айтди
- 19-июл 2025, 13:03
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Антони Эланга Александр Исакни дунёнинг энг яхши ҳужумчиси, деб атади.
Эланга ва Исак Швеция терма жамоасида биргаликда тўп тепишади. "Ньюкасл" ҳужумчисига "Ливерпуль" ва "Ал-Ҳилол" клублари қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
"Алекснинг савиясидаги ўйинчилар атрофида ҳар доим шов-шувлар кўп бўлади. У ҳар доим диққат марказида.
Мен учун у "дунёдаги энг яхши ҳужумчи. Шунингдек, маслаҳат сўрашим мумкин бўлган ажойиб инсон. Исак доимо менга ёрдам беришга тайёр ва мен ундан жуда миннатдорман", - деди "қарғалар"нинг янги футболчиси.
Таъкидлаш керак, "Ньюкасл" уни ўтган ҳафта "Ноттингем Форест"дан 55 миллион евро эвазига сотиб олди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ