ЕЛ. "Манчестер Юнайтед", "Тоттенхэм" ва "Атлетик" илк ўйинда дуранг ўйнади
- 11-апрел 2025, 02:07
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
Европа лигаси чорак финалидан ўрин олган учрашувлар якунланди.
Ушбу босқичда "Манчестер Юнайтед" Франциянинг "Лион" клуби билан куч синашиб, 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Учрашувнинг 25-дақиқасида Алмада ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнггида Лени Йоро ҳисобни тенглаштирди. Шу билан бирга, асосий вақтнинг сўнгги дақиқаларида Зиркзе "қизил иблислар"ни олдинга олиб чиққан эди, қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида Черки ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди (2:2).
Англиянинг бошқа бир жамоаси ҳисобланган "Тоттенхэм" клуби Германиянинг "Айнтрахт" жамоаси билан баҳс олиб бориб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Беллашувнинг 6-дақиқасида Экитике ҳисобни очган бўлса, орадан 20 дақиқа ўтиб, ҳимоячи Педро Порро ҳисобни тенглаштирган ҳолда, жамоасининг мағлуб бўлмаслигини таъминлади.
Бундан ташқари, "Атлетик Бильбао" ҳам "Рейнжерс"га қарши ўз ўйинини ўтказиб, нурсиз 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.