Экитикенинг голи АПЛнинг жорий мавсумидаги энг тезкор гол бўлди
- 13-декабр 2025, 20:41
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
"Ливерпуль" ҳужумчиси Уго Экитике "Брайтон"га қарши баҳсда 46-сонияда ҳисобни очди. "BBC" нашрининг хабарига кўра, ушбу гол АПЛнинг жорий мавсумидаги энг тезкор гол бўлиб турибди.
Шунингдек, "Ливерпуль" миллий чемпионат ўйинларининг биринчи бўлимида 1 ноябрдан буён гол урмаган эди.
Экитике учун бу гол АПЛдаги сўнгги икки ўйиндаги учинчи голи бўлди.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" - "Брайтон" учрашувининг 1-бўлимидан сўнг ҳисоб 1:0.
Премьер-лига
vs
Liverpool won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ