
ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида "Боруссия" ҳимоячисидан фақат 2 та футболчи кўпроқ гол урди
- 6-ноябр 2019, 14:56
- 0
- Футбол
Европа Чемпионлар Лигасининг 4-турида "Боруссия" Дортмунд клуби "Интер" (3:2) ни мағлубиятга учратди.
Мезбонлар ҳимоячиси Ашраф Ҳакими учрашувда дубль қайд этди.
Шундай қилиб, марокашлик футболчи гуруҳ босқичининг 4 та баҳсида 4 та гол уришга эришди.
Гуруҳ босқичининг ортда қолга 4 та туридан кейин, Ҳакимидан фақатгина "Зальцбург" форварди Эрлинг Холанд (7 та гол) ва "Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски (5 та гол) кўпроқ гол уришган.
Эслатиб ўтамиз, бугун яна бир қатор жамоалар 4-тур ўйинларини ўтказишади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ