Асосий мазмунга ўтиш
ЕЧЛ. "Ювентус" ғалаба қозонди, аммо мусобақа билан хайрлашди

ЕЧЛ. "Ювентус" ғалаба қозонди, аммо мусобақа билан хайрлашди

"Ювентус" Чемпионлар лигаси плей-офф жавоб учрашувида "Галатасарай"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этди, бироқ икки ўйин натижасига кўра мусобақани тарк этди.

37-дақиқада Мануэль Локателли пенальтидан ҳисобни очди. 49-дақиқада Ллойд Келли тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 70-дақиқада Федерико Гатти гол урди, 82-дақиқада эса Уэстон Маккенни ҳисобни йириклаштирди.

Учрашув қўшимча вақтга ўтди. Қўшимча бўлимнинг биринчи қисми охирида Виктор Осимхен Бариш Йилмаз узатмасидан сўнг гол урди. 119-дақиқада эса Йилмазнинг ўзи ҳам дарвозани ишғол қилди.

Шу тариқа, "Ювентус" ғалаба қозонганига қарамай, икки ўйин натижасига кўра мусобақадан чиқиб кетди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ