ЕЧЛ. МЮ кутилмаганда аутсайдерга мағлуб бўлди
- 5-ноябр 2020, 00:51
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшехир" - "Манчестер Юнайтед" учрашуви якунига етди. Унда манкунияликлар 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Ўйиндаги барча голлар биринчи таймда киритилди. Дастлаб, Ба ва Вишча мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, тайм сўнггида Марсьяль ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Иккинчи таймда эса, жамоалар айтарли хавфли вазият ташкил қилмади. Мағлубиятга қарамасдан, МЮ 3 турдан сўнг олти очко тўплаб гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолмоқда.
{game}3462204{/game}
{online}3462204{/online}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ