ЕЧЛ. "Марсель" Обамеянгнинг дубли эвазига ғалаба қозонди. "Боруссия Дортмунд" эса "Вильярреал"ни таслим этди
- 26-ноябр 2025, 03:06
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар якунланди.
"Ньюкасл Юнайтед" Францияда "Марсель" билан баҳс олиб бориб, 2:1 ҳисобида енгилди. Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Харви Барнс "қарғалар"ни олдинга олиб чиқди. Бироқ, 46 ҳамда 50-дақиқаларда Пьер-Эмерик Обамеянг голлар уриб, дублни расмийлаштирган ҳолда жамоасига муҳим ғалабани тақдим этди.
"Боруссия Дортмунд" эса "Вильярреал"ни 4:0 ҳисобида янчиб ташлади. 45+2 ва 54-дақиқаларда Серу Гирасси икки бор ўз номини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлди. Орадан 4 дақиқа ўтиб, Адейеми ҳисобни йириклашишга сабабчи бўлди. Шунингдек, 90+5-дақиқада Даниэль Свенссон ҳисобни 4:0 кўринишига келтирди.
Лига чемпионов
vs
Olympique Marseille won after full-time.Лига чемпионов
vs
Borussia Dortmund won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ