Европа Чемпионлар лигасининг 7-туридан ўрин олган “Будё-Глимт” — “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. Бироздан сўнг старт оладиган учрашув учун “шаҳарликлар”нинг асосий таркиби эълон қилинди. Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда илк дақиқалардан майдонга тушади.

Маълумот учун, ўйин Тошкент вақти билан соат 22:45'да старт олади.