
ЕЧЛ. Эронлик футболчи дубль қилган баҳсда "Порту" йирик ғалабани тантана қилди
- 26-октябр 2022, 23:48
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган "Брюгге" - "Порту" баҳси якунига етди. Унда меҳмонлар йирик 4:0 ҳисобида рақибдан устун келди.
Португаллар сафида Тареми дубль муаллифига айланди. Шунингдек, Эванилсон ҳамда Эуштакиу рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Очколари сонини 9 тага етказиб олган "Порту" "B" гуруҳида 9 очко билан 2-ўринни банд қилиб турибди. 10 очкоси бор "Брюгге" мағлубиятдан қатъи назар пешқадам бўлиб қолди.
{game}4010146{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ