
ЕЧЛ. "Боруссия" - "Милан" учрашувида ғолиб номи аниқланмади. "Лацио" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди
- 5-октябр 2023, 02:08
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
"Боруссия" - "Милан" учрашуви 0:0 ҳисоби билан тугади. Иккала томонда ҳам бир қанча имкониятлар бўлишига қарамасдан дарвозалар ишғол қилинмади ва жамоалар бир очкодан бўлишиб олди.
Шу тариқа, "Боруссия" гуруҳида 4-поғонада қолди. "Милан" эса 3-ўринга жойлашди.
{game}4315046{/game}
"Селтик" - "Лацио" баҳсида италиялик сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди.
Дастлаб, Фуруҳаши ҳисобни очган бўлса, Весино жавоб қайтарди. 90+5 дақиқада эса Педро ғалаба голини уриб кетди.
3 очкони қўлга киритган "Лацио" гуруҳида 2-ўринга, "Селтик" эса 4-ўринга жойлашди.
{game}4315035{/game}
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ