УЕФА Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган навбатдаги баҳс ҳам ўз ниҳоясига етди.
Компани бошчилигидаги "Бавария" ўз майдонида Португалиянинг "Спортинг" клубини қабул қилиб, 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Энг қизиғи шундаки, ўйиндаги барча голларни мюнхенликлар киритди.
Учрашувнинг 54-дақиқасида Киммих автогол муаллифи бўлди. Орадан 10 дақиқа ўтиб Гнабри фарқни йўққа чиқазди ва 69-дақиқада Карл жамоасининг иккинчи голини киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олди. 77-дақиқага келиб жамоа ҳимоячиси Жонатан Таа орадаги фарқни 2 тага етказиб, ўйинга нуқта қўйди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ