ЕЧЛ. "Барселона" сафарда очко йўқотди, "Манчестер Сити" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди
- 6-ноябр 2025, 03:16
- Muhammadqodir Ruzmatov
- 0
- Футбол
Чемпионлар лигасининг 4-тури доирасида бир нечта учрашувлар ўз ниҳоясига етди. "Брюгге" ўз уйида "Барселона" билан 3:3 ҳисобида дуранг қайд этди. Беллашувда каталонияликлар сафидан голларни Торрес (8’), Ямал (61’) ҳамда мезбонлар футболчиси Тзолис (77’) ўз дарвозасига урди. Белгия клуби таркибида эса Форбс (17’, 64’) дубль қайд этди, Тресольди (6’) ўз ҳисобга бир гол ёздириб қўйди.
"Манчестер Сити" эса "Боруссия Дортмунд" устидан йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Фил Фоден (22’, 57’) дубль муаллифи бўлди. Шунингдек, Холанд ва Шерки биттадан гол урди. Дортмундликларнинг ягона жавоб голини Антон (72’) киритди.
Абдуқодир Ҳусанов ушбу баҳсда захирада қолдирилди.
Лига чемпионов
vs
Game ended in draw.Лига чемпионов
vs
Manchester City won after full-time.Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ