ЕЧЛ. "Аталанта" камбэк эвазига "Челси"ни енгди. "Тоттенхэм" эса йирик ҳисобда зафар қучди
- 10-декабр 2025, 02:44
- Bilolbek Imomov
- 0
- Футбол
УЕФА Чемпионлар лигасининг 6-турида Энцо Мареска бошқарувидаги "Челси" Бергамода "Аталанта"га 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Дастлаб, тўқнашувнинг 25-дақиқасида Жоао Педро ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Иккинчи бўлимнинг 10-дақиқасида эса Скамакка Санчез дарвозасини ишғол қилди. Шунингдек, 83-дақиқада Шарль де Кетеларе ғалаба голини киритди.
Лига чемпионов
vs
Atalanta won after full-time.Томас Франкнинг "Тоттенхэм"и эса ўз уйида "Славиа Прага"ни 3:0 ҳисобида таслим этди.
Беллашувнинг 26-дақиқасида Давид Зима автогол муаллифи бўлди. Муҳаммад Қудус ва Хави Симонс эса 50 ҳамда 79-дақиқаларда 11 метрлик жарима зарбаларидан унумли фойдаланиб, ҳисобни йириклашишга сабаб бўлди.
Лига чемпионов
vs
Tottenham Hotspur won after full-time.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ