Дзюдо. Ўзбекистон Марказий Осиё дербисида ғалаба қозонди!
- 31-август 2025, 16:00
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Дзюдо
Болгария пойтахти София шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий баҳслари давом этмоқда.
Ўзбекистон терма жамоаси 1/2 финалига йўл олди. Қозоғистон терма жамоасига қарши кечган 1/4 финалнинг муросасиз беллашувларида дзюдочиларимиз жуда қийин ғалабани қўлга киритишди. Асосий баҳслар 3:3 ҳисобида якунланди. Ғолиб номини аниқлаб берган учрашувда Зуҳражон Умарова рақибасидан устун келди.
Умумий ҳисоб 4:3, Ўзбекистон 1/2 финалда!

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ