Дрикус дю Плессими ёки Хамзат Чимаев? Оғир вазн чемпиони жавоб берди
- 13-август 2025, 11:47
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Оғир вазн тоифасида UFC чемпиони Том Аспиналл жанубий африкалик Дрикус дю Плесси ва россиялик Хамзат Чимаев ўртасидаги баҳс учун ўз прогнозларини билдирди.
"Дрикусни жуда кўп кўрган бўлсам-да, у ҳақида кам нарсани биламан. Бироқ бу сафар ҳам унинг ютқазишига ишонмайман. Плесси ғалаба қозониш йўлини топади. Тўғри, Хамзат ҳам кучли йигит, октагонда ҳақиқий йиртқич. У ҳар доим рақибларини партерга тортади ва ўша ерда барчасини ҳал қилади... Лекин шундай бўлса-да, олдиндан бир нима дейиш қийин. Очиғи, бу тўқнашувда ким ғолиб бўлишини аниқ айтолмайман" - деди Аспиналл "TNT Sports" га берган интервьюсида.
Маълумот учун, Чимаев ва дю Плесси қарама-қаршилиги 17 август куни "UFC 319" турнирида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ