Дрикус дю Плесси ва Хамзат Чимаев тўқнашуви учун захира жангчиси тайинланди
- 15-май 2025, 11:23
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- MMA
Ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Дрикус дю Плесси (23-2) ва чеченистонлик Хамзат Чимаев (14-0) ўртасидаги тўқнашувда Нассурдин Имавов захира жангчиси сифатида тайинланди. Бу ҳақда Франциянинг "RMC Sport Combat" портали хабар бермоқда.
Имавов (16-4) охирги марта февраль ойида октагонга кўтарилиб, Исраэль Адесаньяни иккинчи раундда техник нокаут билан мағлуб этган эди. У айни пайтда тўрт жангдан иборат ғалабали серия қайд этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Дю Плесси ва Чимаев қарама-қаршилиги 17 август куни "UFC 319" турнирида бўлиб ўтади.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ