
Драган Черан "Пахтакор" билан хайрлашди
- 6-январ 2025, 16:41
- Oybek Yo’ldoshev
- 0
- Футбол
Қаторасига олтинчи мавсум Суперлига тўпурари бўлган Драган Черан "Пахтакор" билан хайрлашди.
"Кўришгунча, "Пахтакор" - дея ёзди 37 ёшли футболчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. Чераннинг кейинги жамоаси ҳозирча маълум эмас.
Маълумот учун, сербиялик ҳужумчи "шерлар" сафида 214 та учрашувда иштирок этиб, 132 та гол ва 37 та голли узатмани амалга оширган. У 2018 йилда "Насаф"дан Тошкент клубига кўчиб ўтган эди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ