
Достон Турсуновнинг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди
- 22-ноябр 2021, 22:12
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
Ўзбекистон терма жамоаси футболчиси Достонбек Турсунов Грузияга қарши ўртоқлик учрашувига тайёргарлик пайти жароҳат олганди. Ўзбекистон футбол ассоциацияси уни даволаш учун Италиянинг машҳур жарроҳларидан бири Паоло Марианини жалб этгани ҳақида хабар бериб ўтгандик.
Футболчимиз Италия пойтахти Римда “Villa Stuart” клиникасида профессор Мариани томонидан операция қилинди. Маълум бўлишича, жарроҳлик амалиёти муваффақиятли амалга оширилган ва айни пайтда футболчимиз ўзини яхши ҳис қилмоқда.
ЎФА матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ