Дўсматов барча раундларда ҳиндистонлик рақибидан устун келди
- 27-май 2025, 12:16
- Ahmadbek Eshmatov
- 0
- Бокс
Хабарингиз бор, 24 майдан 1 июнгача Таиланднинг Бангкок шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади.
Бугун ҳам боксчиларимиз чорак финалда ўз учрашувларини ўтказиши белгиланган.
-55 кг да рингга кўтарилган Фарёзбек Дўсматов ҳиндистонлик Бартвал Паванга ҳеч қандай имкон қолдирмади. Барча раундларда фаол ҳаракат қилган ҳамюртимиз якунда 5:0 ҳисобида устунликка эришди.
Эслатиб ўтамиз, олдинда бизни яна бир боксчимиз Фарзона Фозилова ва Индонезия вакиласи Мерлин Томатала тўқнашуви кутмоқда.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ