"Динамо" Россия клуби билан дуранг ўйнади

"Динамо" Россия клуби билан дуранг ўйнади

"Динамо" жамоаси Абу-Даби йиғини доирасидаги дастлабки ўйинда майдонга тушди.

Россиянинг "Родина" клубига қарши ўтган баҳснинг 1-бўлимида самарқандлик ёш ҳужумчи Фирдавс Абдураҳмонов Ратиньонинг узатмасини голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, рақиб 2-бўлимда ҳимоядаги хатони гол билан жазолади – 1:1.

Вакилларимиз ўйин охиригача қатор голли вазиятлардан фойдалана олишмади. Жумладан, 76-дақиқада Воҳиджон Оқбўтаевнинг пенальтидан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Якунда баҳс дуранг билан тугади.

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ