
"Динамо" ганалик футболчини ўз сафига қўшиб олди
- 24-феврал 2023, 16:38
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
«Динамо» жамоаси Про лига янги мавсуми олдидан ўз сафига янги ўйинчиларни қўшиб олишда давом этмоқда.
Тошкентдаги йиғин давомида «Динамо» сафида фаол ҳаракат қилиб, мураббийлар ишончини қозонган ганалик ярим ҳимоячи Менсаҳ Дэррик Эдийя клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.
Ўз вақтида Гана ёшлар жамоаси сафида тўп сурган 27 ёшли яримҳимоячи ўтган йиллар давомида Туниснинг «Клуб Африкэн», Чехиянинг «Баник», «Карвина», «Хавиров», Болгариянинг «Дунав» жамоалари шарафини ҳимоя қилган. Дэррик 2022 йилги мавсумда Чехия қуйи лигаси вакили «Хавиров» клуби сафида тўп сурган.
Маълумотнома:
Менсаҳ Дэррик Эдийя
Туғилган санаси: 1995 йил, 25 май
Туғилган жойи: Гана
Амплуаси: яримҳимоячи.
"Динамо" матбуот хизмати.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ