
Дилшод Комилов "Насаф"га ўтди!
- 26-июл 2024, 22:40
- Shuhratbek Jo’rayev
- 0
- Футбол
“Локомотив” клубининг етакчиларидан бири, тажрибали ҳимоячи Дилшод Комилов иккинчи даврани Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказадиган бўлди. Sports.uz журналисти футболчи билан боғланганида у ушбу хабарни тасдиқлади.
Комилов биринчи даврада “Локомотив” сафида Суперлигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди. Ўзбекистон Кубогида эса 2 та ўйин ўтказди.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ