
Дибала "Рома"да қайси рақамда ўйнаши ва қанча маош олиши маълум (ФОТО)
- 20-июл 2022, 15:59
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
Аввал хабар берганимиздек, аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала расман “Рома” аъзосига айланди.
Клуб расмий сайтининг хабар беришича, 28 ёшли футболчи “бўрилар” сафига эркин агент сифатида келиб қўшилган ва 3 йиллик шартнома имзолаган. У янги жамоаси сафида йилига 6 миллион евро маош олади.
Дибаладан бироз олдин жамоага келиб қўшилган сербиялик ярим ҳимоячи Неманья Матич ўзининг 21-рақамини Паулога бериб, ўзига 8-рақамни олган.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ