
Дибала А Серияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
- 10-май 2024, 23:58
- Karim Xudayqulov
- 0
- Футбол
Италия чемпионати матбуот хизматининг хабар беришича, "Рома" ҳужумчиси Пауло Дибала апрель ойида А Сериянинг энг яхши футболчиси деб тан олинган.
Аргентиналик футболчи ўз совринини 19 май куни бўлиб ўтадиган "Женоа"га қарши 37-тур учрашуви олдидан қабул қилиб олади.
Жорий мавсумда Пауло барча турнирлар доирасида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол ва 10 та ассист муаллифига айланди.

Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ