
Ди Мария терма жамоадаги фаолиятини қачон якунлаши маълум!
- 18-октябр 2023, 10:44
- Suhrob Xolbekov
- 0
- Футбол
Аргентинанинг энг муҳим футболчиларидан бири бўлган Ди Мария терма жамоадаги фаолиятини қачон тугатиши ҳақдаги саволга жавоб берди.
"Мен учун "Копа-2024" терма жамоа либосидаги сўнгги турнир бўлади. Мазкур чемпионатдан кейин Аргентинадаги фаолиятимга нуқта қўяман", - деди Анхель.
35 ёшли вингернинг айни пайтда жароҳати бўлганлиги сабаб йиғинга чақирилмади. Скалони шогирдлари эса ЖЧга саралаш баҳсларини ўтказиб, турнир жадвалида 1-ўринга чиқиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Ди Мария илк бор 2008 йили Аргентина учун майдонга тушган.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ