
Дэвид Мойес "Вест Хэм"ни уйидан туриб бошқаради
- 25-сентябр 2020, 22:45
- Baxtiyorjon Toshtemirov
- 0
- Футбол
“Вест Хэм” бош мураббийи Дэвид Мойеснинг ассистенти Алан Ирвайн эртага “Вулверхэмптон”га қарши бўладиган ўйиндан олдин айрим фикрларни билдириб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган ва уй карантинига олинган Дэвид Мойес эртанги ўйинда масофадан туриб кўрсатмалар беради.
“Бизнинг барча ҳаракатларимиз Мойес билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади. Барча масалалар бўйича қарорларни айнан у қабул қилади. Матбуот анжуманида эса, мен бир воситачига айланаман холос”, - деди Алан.
Изоҳлар (0)
Ҳозирча изоҳлар йўқ